Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Дунёга машҳур дизайнер ўз коллекциясида ўзбек матоларидан янги ижодий наъмуналар яратмоқчи

A A A
Дунёга машҳур дизайнер ўз коллекциясида ўзбек матоларидан янги ижодий наъмуналар яратмоқчи

Дунёга машҳур дизайнерлар Ўзбекистон миллий либосларини жаҳон подиумларига олиб чиқишга кўмаклашади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.

Қашқадарё вилоятида 11-13 май кунлари “Ethno and modern fashion week” халқаро фестивали ҳамда этноспорт ўйинлари, гастрономик фестиваль, этно ва замонавий кийимлар халқаро танлови, миллий ҳунармандчилик ва заргарлик ярмаркаси ташкил этилди.

Известные дизайнеры приняли участие в этнофестивале в Кашкадарье  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2023

Фестивалида англиялик таниқли дизайнер, Omar Mansoor бренди асосчиси Омар Мансур Шейх, “Ladychic Paris” бренди асосчиси франциялик Лопез Артега, креатив дизайнер ва “Х8” бренди асосчиси кореялик Ли Вонкванг, шунингдек, Малайзия, Хитой, Монголия, Россия, Қозоғистон сингари мамлакатлардан мода ва дизайн намоёндалари иштирок этди.

Известные дизайнеры приняли участие в этнофестивале в Кашкадарье  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2023

“Ўзбек миллий кийимлари, уларнинг тайёрланишидаги дид ва ёрқинлик мени жуда ҳайратлантирди. Бу ерда ўзбек дизайнерлари билан фикр алмашдим. Уларнинг ўзбек модасини жаҳон подиумларига олиб чиқиш учун қилаётган ишларида кўмаклашмоқчимиз”, дея қайд этди Omar Mansoor бренди асосчиси.

Унинг сўзларига кўра, бу борада яхши янгиликлар яратилади. У шунингдек, ўз коллекциясида ўзбек матоларидан янги ижодий наъмуналар яратиш ғояси пайдо бўлганини қўшимча қилди.

Известные дизайнеры приняли участие в этнофестивале в Кашкадарье  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2023

Маълумот учун, Қашқадарёда бўлиб ўтган фестиваль хорижлик ва маҳаллий туристлар оқимини ошириш, этнотуризм, гастротуризм ва маданий туризмни ривожлантириш, Ўзбекистон туристик салоҳиятини янада кучайтириш мақсадида ўтказилди.

Киритилди: 09:31 19.05.2023. Ўқилди: 4042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!