"AirlineRatings" портали 2021 йилга мўлжалланган энг хавфсиз авиакомпанияларнинг рейтингини тақдим этди, дея хабар қилмоқда «Korrespondent.net».
Австралиянинг Qantas авиакомпанияси рўйхатда биринчи ўринда қайд этилган. Кучли учликка Янги Зеландиянинг Air New Zealand ва Қатарнинг Qatar Airways авиакомпаниялари киритилган.
Таъкидланишича, Qantas авиакомпанияси соҳадаги энг тажрибали сифатида тан олинган. Унинг тарихи деярли 100 йилга бориб тақалади ва бу даврда авиакомпания парвозлар ва хавфсизлик соҳасида ҳақиқатан ҳам ажойиб рекорд тўплаган.
"AirlineRatings" маълумотларига кўра, 2021 йил учун дунёдаги энг хавфсиз 20 та авиакомпания қуйидагилар:
Шунингдек, AirlineRatings маълумотларига кўра, 2021 йил учун энг хавфсиз 10 та арзон авиакомпаниялар қуйидагилар:
Эслатиб ўтамиз, AirlineRatings самолёт қулаши ҳамда жиддий ҳодисалар сони, самолётнинг ёши, авиакомпаниянинг молиявий аҳволи, учувчиларни ўқитиш ва самолётда ўзини тутиш маданияти каби омилларни ҳисобга олган ҳолда дунёдаги 385 та авиакомпания хавфсизлигини назорат қилади.