Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Дунёдаги энг қора материал яратилди

Дунёдаги энг қора материал яратилди

Олимлар аввал маълум бўлган энг қора материаллардан ҳам қорароқ материални яратишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда News.mit нашри хабар берди. 

Янги материал айни вақтда одамларга маълум бўлган энг қора материалдан 10 марта қорароқдир. Мутахассисларнинг ўзлари ҳам бундай натижани кутишмаган. Аввалги “рекордчи” модда vantablack ёруғлик нурини 99,965 фоизга ютган.

Олимлар алюминийнинг иссиқлик ва электр хоссаларини унда углерод нанотрубкалари ўстириш ёрдамида яхшилашмоқчи бўлишган. Аввалги модда айнан шу нанотрубкалар ёрдамида яратилган.

Олимлар хлор ионини сақловчи тузлар ёрдамида алюминий сиртидан электр токи ўтишига тўсқинлик қилган оксид қатламини олиб ташлашга муваффақ бўлишган. Улар сирти тозалан алюминийда нанотрубкани ўстириб, кутилмаган натижани олишган.   

Олинган материал унга тушувчи нурнинг 99,995 фоизини юта олади.

Аввалроқ BMW компанияси vantablack билан қопланган дунёдаги энг қора автомобилни тақдим қилганди.

Киритилди: 05:24 14.09.2019. Ўқилди: 1672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!