Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Дунёдаги энг паст баҳоланган валюта маълум қилинди

A A A
Дунёдаги энг паст баҳоланган валюта маълум қилинди

"The Economist" журнали жаҳон валюталарини “бигмак” индексига мувофиқ баҳолаб, рубл энг паст баҳоланган валюта деган хулосага келди.

Журналнинг аниқлашича, 2021 йил январь ойида АҚШда оддий “бигмак”ни ўртача 5,66 долларга (417 рубл), Россияда эса 1,81 долларга (133 рубл) сотиб олиш мумкин бўлган.

Экспертларнинг хулосасига кўра, рубл курси 68 фоизга, мамлакатдаги аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича тузатишни ҳисобга олган ҳолда эса 47,3 фоизга паст баҳоланган ва дунёдаги энг кам баҳоланган валюта деб топилган.

Шунингдек, энг паст баҳоланган валюталар ичида Гонконг доллари (46,8% кам баҳоланган) ва турк лираси (39,7% кам баҳоланган) ҳам қайд этилган.

Киритилди: 21:30 13.01.2021. Ўқилди: 7353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!