Панама президенти Хосе Раул Мулино Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси доирасида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашгандан сўнг , мамлакатда Украина элчихонасини очишга ваъда берди. Бу ҳақда Панама етакчиси Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
«Биз бу давлатнинг Панамада элчихонасини очиш орқали Украина билан қардошлик алоқаларини мустаҳкамламоқчимиз», — деб ёзган у ва Панама Зеленскийни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.