Россия президенти Владимир Путиннинг ҳарбий-техник комиссия йиғилишидаги нутқидан асосий фикрлар:
▪️Дунёда Россия мудофаа саноати маҳсулотларига қизиқиш ортиб бормоқда. Россия энг йирик қурол экспортчилари қаторида қолмоқда.
▪️Россия қурол аслаҳаларининг барча моделлари нафақат полигонларда, балким реал жанг майдонларида синовдан ўтмоқда.
▪️Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тажрибаси хориждаги сиёсатчилар ва армия қўмондонлиги томонидан яқиндан ўрганилмоқда.
▪️Россия қуроллари ҳарбийлар, конструкторлик бюролари ва корхоналарнинг яқин ҳамкорлиги натижасида тезкор такомиллаштирилмоқда.
▪️Ўзимизга керакли ҳамда экспорт потенциалига эга бўлган истиқболли ҳарбий маҳсулотларга алоҳида эътибор қаратиш керак.
▪️Россия мудофаа саноати ишини узоқ муддатга аниқ режалаштириши керак.