«Делта» деб номланган коронавирус штамми бутун дунёда касалликнинг доминант вариантига айланмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди, деб хабар бермоқда BBC.
«Ушбу штамм глобал миқёсда доминант бўлиб бормоқда, чунки у юқумли ҳисобланади», - дейди ЖССТ бош илмий ходими ходими Сумия Сваминатан.
ЖССТ маълумотларига кўра, «Дельта» штамми биринчи бўлиб 2020 йил октябр ойининг бошларида Ҳиндистоннинг Нагпур шаҳрида аниқланган ва ҳозирда у 80 дан ортиқ мамлакатларга тарқалган.
Жумладан, Москва мери Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, ҳозирда Россия пойтахтида COVID-19 билан касалланган беморларнинг деярли 90 фоизида «Дельта» штамми аниқланган. Россия Бош вазирининг ўринбосари Татяна Голикова айтганидек, ёпиқ хоналарда Дельта штаммини юқтириш 60% га, очиқ жойларда эса 40% гача етмоқда.