Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Дунё тобора Исроилдан юз ўгирмоқда

Дунё тобора Исроилдан юз ўгирмоқда

Исроилнинг собиқ бош вазири Яир Лапид мамлакатнинг халқаро майдондаги мавқеи ёмонлашаётганини Нетаньяху ҳукумати сиёсати ҳамда ХАМАС, Қатар ва Эроннинг кўп йиллик саъй-ҳаракатлари билан боғлади.

«ХАМАС, Қатар ва Эрон доимо бизни дунёдан узиб қўйишни истаган. Энди эса дунёнинг ўзи биздан юз ўгирмоқда», — деди Лапид Тель-Авивдаги Райхман университетида ўтказилган халқаро конференцияда.

У мисол сифатида Гаагада берилган ҳибсга олиш ордерлари, Нидерландия аэропортларида исроилликларнинг юклари текширилаётгани, Ирландиядаги футбол учрашувлари атрофидаги можаролар, «Евровидение» бойкотлари ҳамда Биньямин Нетаньяху БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаётган вақтда кўплаб давлатлар вакилларининг зални тарк этганини келтирди.

«Улар бунинг устида йиллар давомида ишлашди ва энди бу содир бўлмоқда», — деди Лапид. Унинг таъкидлашича, ушбу воқеалар тасодиф эмас, балки ХАМАС, Қатар ва Эроннинг режаси ва мақсадларини акс эттиради.

Лапид аввал ҳам Нетаньяху ҳукуматини Исроилнинг халқаро муносабатларга ёндашуви учун бир неча бор танқид қилган.

Айни пайтда Нетаньяху пора олиш, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилиш бўйича учта йирик коррупция ишида айбланмоқда. 2024 йилда Халқаро жиноий суд ҳам Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар бўйича унга нисбатан ҳибсга олиш ордерини берган.

2023 йил октябридан, Ғазо секторидаги уруш бошланганидан кейин, Исроил ҳарбийлари 74 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдирган, 175 мингдан зиёдини яралаган. Анклав инфратузилмасининг қарийб 90 фоизи зарарланган ёки вайрон қилинган.

Киритилди: 23:12 08.10.2026. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!