АҚШ санкцияларининг сўнгги босқичидан сўнг камида 65 та нефть танкери бутун дунё бўйлаб, жумладан, Хитой ва Россия қирғоқлари яқинида лангар қўйган.
Ушбу танкерлардан бештаси Хитой портларида, яна еттитаси Сингапурда, қолганлари Болтиқ денгизи ва Узоқ Шарқдаги Россия қирғоқларида, Эрон портлари, Сувайш канали яқинида ва ҳоказоларда тўхтаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дунёдаги нефть танкерлари паркининг тахминан 10 фоизи АҚШ санцсияларига дучор бўлади.
Супертанкерларнинг ўртача кунлик фойдаси душанба куни олдинги кунга нисбатан 10 фоиздан ошиб, тахминан 26 000 долларни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, жума куни АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг нефть қазиб олувчи "Газпромнефть" ва "Сургутнефтегаз" компанияларига, шунингдек, Россия нефтини ташувчи 183 та кемага нисбатан санкциялар жорий қилган эди.