АҚШнинг Техас штатидаги совуқ туфайли дунёга янги глобал нефть инқирози таҳдид қилмоқда.
"Bloomberg" бу ҳақда таҳлилчилар ва трейдерларга мурожаат қилиб ёзди.
Маълум қилинишича, ноқулай об-ҳаво туфайли нефть қазиб олиш кунига 4 миллион баррелга, яъни 40 фоизга камайган.
«Дунё Техасдаги ёмон об-ҳаво туфайли бозор қанча нефть йўқотганини кам баҳоламоқда», - деган «Trafigura Group»нинг нефть савдоси бўйича директори Бен Лакок.
Дастлаб трейдерлар ишлаб чиқариш икки-уч кунга камайишини кутишганди, аммо сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, пасайиш ҳафта охиригача давом этади. Тўлиқ тиклаш эса бир неча ҳафта давом этиши мумкин.