Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Дунё Америка етакчилигига эҳтиёж сезяптими?

A A A
Дунё Америка етакчилигига эҳтиёж сезяптими?

АҚШнинг янги давлат котиби Энтони Блинкен халқаро ҳамжамиятга Вашингтоннинг етакчилиги зарурлиги, айнан унинг етакчилиги жаҳондаги глобал муаммоларни ишончлироқ ҳал этишга имкон беришини айтди.

"Дунё Американинг етакчилик ролига эҳтиёж сезмоқда ва биз буни ижро этамиз, чунки дунё АҚШ билан биргаликда муаммоларни ечиши ишонарлироқ бўлади", - деди у.

Унинг қайд этишича, АҚШ бошқа мамлакатларни умумий фаровонлик учун сафарбар этишда жаҳон саҳнасида ҳалигача юқори салоҳиятга эга.

АҚШнинг янги давлат котиби этиб тасдиқланган Блинкен аввалроқ қатор мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали мулоқот қилган. У биринчи бўлиб Канада ташқи ишлар вазири Марк Гарно билан, сўнгра Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард, Япония ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги, Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Ген Ҳва билан суҳбатлашган.

Киритилди: 11:41 28.01.2021. Ўқилди: 2554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда