Дунё аҳолисининг ўсиш суръати 1963 йилда ўзининг энг юқори даражасига чиқиб, бир йил ичида 2,3 фоизни ташкил этган эди. Шундан сўнг ўсиш суръати босқичма-босқич пасайиб борди.
2020 йилга келиб эса аҳоли ўсиши 1 фоиздан ҳам паст даражага тушди. Шу тариқа, сўнгги қарийб 60 йил давомида жаҳон аҳолиси ўсиш суръати 1 фоиз бандидан ортиққа секинлашди.
Демографлар прогнозларига кўра, ҳозирги тенденция сақланиб қолса, яна тахминан 60 йилдан кейин аҳоли ўсиш суръати манфий кўрсаткичга ўтиши мумкин. Бу эса дунё аҳолиси сони ўсишдан тўхтаб, қисқариш босқичига киришини англатади.
Мутахассислар бу жараёнга туғилиш даражасининг пасайиши, аҳолининг қариши ва қатор мамлакатларда демографик ўзгаришлар асосий омил бўлаётганини таъкидламоқда.