Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Дунё аҳолиси оммавий ахборот воситаларига қай даражада ишонади?

Дунё аҳолиси оммавий ахборот воситаларига қай даражада ишонади?

Ижтимоий тармоқларда нотўғри ва ёлғон маълумотларнинг кўп тарқалиши ва оммавий ахборот воситалари ҳақидаги хабарларда нохолислик ҳисси кучайиши сўнгги йилларда медиа институтларига ишончнинг пасайишига олиб келди. Statista компаниясининг 38 мамлакатда ўтказилган сўровномаси шуни кўрсатадики, аҳолининг ОАВга ишонч даражаси географик минтақага қараб фарқ қилади.

"Масалан, ўтказилган сўровда сербиялик респондентларнинг 41 фоизи оммавий ахборот воситаларига ишонмасликларини айтишган. Бу, эҳтимол, оммавий ахборот воситаларида зўравонлик маданиятининг кучайиши ва кўплаб нашрларда журналистика этикасига эътиборсизлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. 38 та давлатдан 20 тасида ишончсизлик даражаси 10 дан 15 фоизгача", дея хабар беради “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти.

2024 йилда ЯИМ ҳажми бўйича етакчи 10 та давлатга назар ташласак, Буюк Британиядаги сўров иштирокчиларининг 16 фоизи ва ҳиндистонликларнинг 18 фоизи ОАВга ишонмасликларини билдирган, АҚШ ва Францияда эса бу рақам юқорироқ.

Киритилди: 14:19 20.09.2024. Ўқилди: 568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!