Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Дуда украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўқитишни бошлашга чақирди

A A A
Дуда украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўқитишни бошлашга чақирди

Польша президенти Анжей Дуда украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларида машқ қилишни бошлашга чақирди.

Унинг фикрича, Украина Қуролли кучлари НАТО стандартларига жавоб беришни хоҳлайди ва шунинг учун F-16 қирувчиларидан фойдаланиши керак.

«Учувчиларни тайёрлаш Украина учун муҳим ва мутлақо зарур», деди Дуда CНН телеканалига берган интервьюсида.

CNN манбаларига кўра, айни дамда АҚШ украиналик учувчиларга Американинг турли ҳарбий самолётлари, жумладан, F-16 самолётларини бошқариши учун қанча вақт кетишини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Икки украиналик учувчи АҚШ ҳарбий базасида бўлиб, у ерда уларнинг маҳорати парвоз симуляторларида синовдан ўтказилмоқда.

Киритилди: 22:17 08.03.2023. Ўқилди: 2093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!