Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Дубайдаги кўргазмада ўзбек бренди иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди

Дубайдаги кўргазмада ўзбек бренди иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси “Дубай халқаро гуманитар ёрдам ва тараққиёт” кўргазмасида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб турибди.

📎Ташриф доирасида “Маде ин Узбекистан” миллий маҳсулотлар стендида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан маҳаллий корхоналарнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хориж бозорларига экспорт қилишни йўлга қўйиш мақсадида намойиш этилмоқда.

📌Кўргазманинг илк кунида Дубай Амирлиги ижроия кенгаши аъзоси, “Дубаи Медиа Инcорпоратед” корпорацияси раиси Шайх Ҳашер бин Мактум Ал Мактум ўзбек бренди остидаги миллий маҳсулотлар стендига ташриф буюриб мамлакатимиз маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига катта қизиқиш билдирди.

❗️Ўз навбатида, жаҳоннинг гуманитар ва ижтимоий соҳадаги етакчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, БМТ тузилмалари, Ижтимоий соҳадаги халқаро ташкилотлар халқаро, давлат ва хусусий инсонпарварлик жамғармалар вакиллари ҳам миллий маҳсулотларимизга қизиқиш билдириб келгусида корхона раҳбарлари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш истагида эканини билдирди.

Зеро, ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятининг муваффақият устунларидан бири бу таъминот занжиридаги ишончли ҳамкорлар тармоғини шакллантиришдир.

Киритилди: 11:31 25.04.2024. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!