Бирлашган Араб Амирликларида ўрнатилган навбатдаги рекорд Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу гал амирликлар дунёдаги энг катта пазл майдонини ташкил қилишди, дейилади «Русские Эмирати» нашри хабарида.
Маълумотларга кўра, мазкур пазл Дубайдаги Uptown Dubai туманида тикланган. Рекордчи пазл 12 мингта деталдан иборат ва унда БАА асосчиси Шайх Зайд тасвирланган.
6 минг квадрат метрни эгаллаган пазл шу қадар каттаки, уни фақат юқори баландликдангина томоша қилиш мумкин.
Manba: azon.uz