Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Дубай соҳилларида аёллар қутқарувчи бўлинмалари пайдо бўлади

A A A
Дубай соҳилларида аёллар қутқарувчи бўлинмалари пайдо бўлади

Яқин келажакда Дубай соҳилларида ҳам аёллардан ташкил топган қутқарувчи гуруҳлари пайдо бўлади. Islam-today.ru нашрининг тарқатган хабарларига кўра, ҳозирда 12 нафар аёл тайёргарлик машғулотларида қатнашмоқда. Йил охирига келиб қутқарувчи аёллар сонини 16 нафарга ошириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, икки ойдан буён Дубайдаги соҳилларда хавфсизлик ойлиги давом этмоқда. Ушбу муддат оралиғида чўкиб вафот этганлар сони сезиларли даражада қисқарди. Маълумот учун 2016 йилда 35 киши , 2017 йилда эса 28 нафар киши вафот этган.

Жамоат соҳилларида ҳар куни юзлаб қутқарувчилар сайёҳлар ва шаҳар аҳолисига хавфсизлик чораларига амал қилиш, қуёш ботганидан сўнг денгизга тушмасликни маслаҳат бермоқда.

Manba: azon.uz

Киритилди: 12:28 11.07.2018. Ўқилди: 2634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар