Дубайдаги Duty Free божсиз савдо дўкони апрель ойида 7,84 миллион долларлик "вирусли" Дубай шоколадини сотди.
Бу ҳақда тармоқ сайтида маълум қилинди, деб хабар бермоқда хорижий ОАВ.
"Дубай шоколади ўзининг ажойиб муваффақият тарихини давом эттирди, унинг сотуви апрель ойида 7,84 миллион долларга етди, бу кунига 274 минг долларни англатади," - дейилади сайтда.
Ўтган ойда барча товарлар савдосининг умумий ҳажми 195,4 миллион долларни ташкил этди.
Шу билан бирга, россияликлар апрель ойида 14,97 миллион доллар сарфлаб, фақат Ҳиндистон фуқароларидан (19,76 миллион доллар) ортда қолиб, энг фаол харидорлар орасида иккинчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни Саудия Арабистони (14,03 млн доллар), Хитой (10,75 млн доллар) ва Буюк Британия (9,92 млн доллар) фуқаролари эгаллади.
Харидорлар орасида энг машҳурлари парфюмерия, спиртли ичимликлар, тамаки, олтин ва қандолат маҳсулотлари эди.