Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Дронларни уриб туширувчи дрон-камикадзе яратилди

Дронларни уриб туширувчи дрон-камикадзе яратилди

AerialX дастлаб оддий дронлар ишлаб чиқара бошлаган эди, аммо бозорда рақобатчилар кўпайгач, у ўз йўналишини ўзгартирди. Канададаги мазкур компания энди квадрокоптерларни йўқ қилувчи камикадзе дрон ишлаб чиқди.

Компаниянинг бу борадаги биринчи ишланмаси ракета ва квадрокоптернинг чатишмасига ўхшаб кетади. Дрон-камикадзе ҳавода нишонни аниқлашга, уни таъқиб этишга ва йўқ қилишга мўлжалланган. Вазни бир килограммга яқин бўлган дрон-камикадзе учиш тезлигини нақ 350 км/соатга етказа олади. Ўз нишонига шу тезликда урилиб, уни ишдан чиқаради.

AerialX дрони корпусида бир нечта камерадан иборат тизим мавжуд бўлиб, улар ёрдамида ўз атрофини мунтазам тарзда кузатиб боради. Бу ўз мўлжалига урилишда траекторияни ва тезликни ҳисоб-китоб қилиш учун керак. Масалан, кичик дронларга у остидан ҳужум қилади, катта квадрокоптерларга эса устидан зарба беради.

Ишлаб чиқарувчи ушбу камикадзе дронини махсус хизматларга, ҳарбийлар ва квадрокоптерларга қарши курашувчи бошқа ташкилотларга етказиб беришни кўзда тутган. AerialX бу ишланмасини бир неча йил мобайнида тайёрлаган ва энди у оммавий ишлаб чиқаришга тайёр, эндиги масала буюртмачилар топиш.

Manba: terabayt.uz

Киритилди: 07:30 11.05.2019. Ўқилди: 1404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!