Бугун 28 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Дональд Трамп сўнгги икки йил ичида энг кўп Украинадаги урушни тугатишга ваъда берган

Дональд Трамп сўнгги икки йил ичида энг кўп Украинадаги урушни тугатишга ваъда берган

Дональд Трамп сўнгги икки йил ичида энг кўп Украинадаги урушни тугатишга ваъда берган. Бу ҳақда Axios портали хабар берди.

Нашр 2023 йил 1 январдан 2024 йил 6 декабргача бўлган даврда Трампнинг оммавий баёнотларини, жумладан матбуот анжуманлари ва интервюларини таҳлил қилди. Маълум бўлишича, АҚШнинг бўлажак раҳбари бу даврда 33 марта Украина-Россия можаросини ҳал қилишга ваъда берган.

Иккинчи ўринда (32 марта) Трамп АҚШнинг энг юқори давлат лавозимига келган биринчи кунидаёқ ноқонуний муҳожирлар учун чегарани ёпиш ваъдаси турибди.

Учинчи ўринда (26 марта) ваксинация мажбурий бўлган ва АҚШда ирқчилик илдиз отганини ўргатувчи мактабларни молиялаштиришни чеклашга тайёрлигини билдирган баёнотлари жойлашган.

Тўртинчи ўринда (25 марта) ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича "энг йирик операцияни бошлаш" ваъдаси турибди.

Трамп томонидан энг кўп айтилган ваъдаларнинг бешинчи ўринидан (22 марта) эса Қўшма Штатларда электромобилга мажбурий равишда ўтишни тўхтатиш жой олган.

Киритилди: 11:32 27.12.2024. Ўқилди: 515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!