AҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемияси сабабли "ваҳима ва муваффақиятсизликка учради", деди Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден Висконсиндаги тарафдорлари билан учрашувда.
Байденнинг таъкидлашича, инқироз пайтида президент етакчи рол ўйнаши керак эди, аммо Трамп "қотиб қолди ва зарур чораларни кўрмади", натижада Aмерика "бошқа барча мамлакатларга қараганда кўпроқ пул тўлади". Шунингдек, сиёсатчининг таъкидлашича, Трамп "бутун умри давомида муаммолардан қочиб келган".
Бундан ташқари, нутқ пайтида Байден агар у ғалаба қозонса, AҚШни "демократ сифатида эмас, балки президент сифатида" бошқаришини ва нафақат унга овоз берганларнинг, балки мамлакатнинг барча аҳолиси манфаатларини ҳимоялашни ваъда қилди.
AҚШда президент сайловлари 3 ноябрга белгиланган.