Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Дональд Трамп: Ҳозирги Эрон раҳбарлари анча оқилона

Дональд Трамп: Ҳозирги Эрон раҳбарлари анча оқилона

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг ҳозирги раҳбарлари аввалгиларига нисбатан камроқ радикал ва анча прагматик эканини маълум қилди.

У бу ҳақда Оқ уйдаги Пасха тадбирида сўз юритиб, Эронда амалда “тўлиқ режим алмашгани”ни айтди. Трампга кўра, ҳозир музокара олиб борилаётган вакиллар анча оқилона ва келишувга очиқ.

Шунингдек, у маълум шартлар бажарилса, уруш тез якунланиши мумкинлигини таъкидлади.

Трамп Эрон билан келишув бўйича белгилаган охирги муддат — сешанба куни эканини эслатиб, Теҳрон таклифи муҳим бўлса-да, етарли эмаслигини қайд этди.

Киритилди: 23:38 06.04.2026. Ўқилди: 224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!