АҚШ президенти Маямидаги республикачи конгрессменлар билан учрашувда Исроилнинг «Темир гумбаз» тизимига ўхшаш ракетага қарши мудофаа тизими қуришни буюрмоқчи эканини маълум қилди:
«Биз замонавий ракетага қарши мудофаа тизими – "Темир гумбазъни қуришни дарҳол бошлашимиз керак. У америкаликларни ҳимоя қила олади."
2011 йилда ишга туширилганидан бери Исроилнинг «Темир гумбаз» тизими минглаб ракеталарни уриб туширди. Сайловолди кампанияси давомида Трамп бир неча бор америкаликларга ушбу самарали тизимнинг аналогини қуришни ваъда қилган эди.
Бироқ, Исроилнинг ракетага қарши мудофаа тизими кичик ҳудудда қисқа масофага учадиган тактик ракеталарни тутиб қолиш учун мўлжалланган. Шу сабабли, бу тизим АҚШ мудофааси учун мос эмас. Чунки АҚШ учун таҳдид халқаро миқёсдаги стратегик ядро ракеталари ҳисобланади. Трамп эса бу фактни инобатга олмаяпти.