Вашингтон чеккасида АҚШ президентлигига номзод, Американинг собиқ етакчиси Дональд Трампнинг сайловолди штаб-квартирасини талон-торож қилишди. Бу ҳақда lenta.ru хабар берди.
Лоудун округи шериф идорасига кўра, якшанба куни бир киши Трамп сайловолди ташвиқоти офисига бостириб кирган. Полиция тарқатган видеоларда босқинчи офисда топилган нарсаларни рюкзакка солиб қўйгани акс этган. Якшанба куни кечқурун полицияга бостириб кириш ҳақида хабар берилган.
Лоудун округи шерифи Майк Чапманнинг сўзларига кўра, «ҳар қандай сиёсий кампания ёки партия идорасига бузиб кириш камдан-кам учрайди». Унинг қўшимча қилишича, полиция «гумонланувчининг шахсини аниқлашга» ва ўғирланган нарсалар рўйхатини тузишга қарор қилган.