Доминикан Республикаси жанубида юк машинасининг йўловчи автобуси билан тўқнашиши оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий “Hoy” нашри хабар берди, деб ёзади “Репорт”.
Ҳодиса Сан-Кристобал провинсиясининг Айна муниципалитетида содир бўлган. Камида 17 киши жароҳат олган.
Улар яқин атрофдаги шифохоналарда даволанмоқда. Қурбонлар орасида икки нафар вояга етмаганлар ҳам бор.