Бугун айрим ижтимоий тармоқларда "Домда қўлбола тунука печка портлади” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.
Шуни маълум қиламизки, бугун, 23 декабрь куни соат 08:34 да Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, “Обод юрт” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлган. Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлмаган.
Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:37 да етиб бориб, ёнғин соат 08:40 да ўраб олинган ва соат 08:47 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида хонадоннинг 15 кв.м. майдонида ички жиҳозлари ёниб зарраланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин электр манбаида юзага келган қисқа туташув натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда (https://t.me/MCHSUzbek/39056).