Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Доллар ўрнини боса олувчи валюта борми? — Миллиардер жавоби

Доллар ўрнини боса олувчи валюта борми? — Миллиардер жавоби

Хитой миллий валютаси – юан келгусида жаҳон савдосида энг кўп қўлланувчи валютага айланади. Бу ҳақда америкалик миллиардер, Bridgewater Associates инвестиция компанияси асосчиси Рэй Далио айтди.

Далионинг прогнозига кўра, Хитой валютаси АҚШ долларига нисбатан «яшовчанроқ» бўлиб чиқади.

«Фикримча, келгусида одамлар қайси валютани қўллашни ўзлари танлайдилар ва мустаҳкам иқтисодий асосга эга валюталаргина рақобатбардош бўлади. Кўплаб давлатлар учун бу хавфга айланади», деб айтган миллиардер CNBC телеканалига берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, АҚШ иқтисодиёти нафақат юан мустаҳкамланиши, балки мамлакат ичидаги муаммолар, жумладан, америкаликларнинг кредитланиш даражаси ўсиши ҳисобига зарба остида қолиши мумкин.

Киритилди: 14:41 02.06.2021. Ўқилди: 3406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!