Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Доҳадаги ҳужумда Қатар ички хавфсизлик кучлари ходими ҳалок бўлди

Доҳадаги ҳужумда Қатар ички хавфсизлик кучлари ходими ҳалок бўлди

Исроилнинг Доҳага уюштирган ҳужуми натижасида ички хавфсизлик кучлари ходими ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди

Бу ҳақда Қатар ахборот агентлиги (QNA) хабар берди.

- Бадер Саад Муҳаммад ал-Ҳумейдий ал-Дусарий ҳужум содир бўлган ҳудудда хизмат вазифасини бажараётиб ҳалок бўлди, яна бир қанча хавфсизлик ходимлари яраланди, дея хабар берди QNА егентлигига мамлакат ички ишлар вазирлиги.

Қатар ички ишлар вазирлиги ваколатли органлар ҳужум содир этилган ҳудудда текширув ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ўз ишини давом эттираётганини тасдиқлади.

Мамлакат ички ишлар вазирлиги ички хавфсизлик кучлари билан ҳамкорликда вазиятни диққат билан кузатиб бораётгани ҳамда фуқаролар ва мамлакат аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўраётганини маълум қилди.

Киритилди: 21:43 10.09.2025. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!