Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

"Динамо" Кожо масаласи бўйича расмий муносабат билдирди

"Динамо" Кожо масаласи бўйича расмий муносабат билдирди

«Динамо» ПФК матбуот хизмати жамоа ҳужумчиси Жоэл Кожо бўйича Эрон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг бир қатор нашрлари, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бўйича расмий муносабат билдиради.

«Динамо» ПФК шуни маълум қиладики, дарҳақиқат Эрондаги трансфер ойнасининг сўнгги кунида жамоамиз ҳужумчиси Жоэл Кожо бўйича Эроннинг «Истиқлол» клубидан расмий таклиф тушди. Аммо Ўзбекистон Суперлигасида трансфер ойнасининг аллақачон ёпилгани, ҳозирда Жоэл Кожонинг ўрнини тўлдиришнинг имкони йўқлиги сабабли «Динамо» ПФК форс клубининг таклифини рад этди.

Клуб футболчининг ижтимоий тармоқларда эълон қилган фикрларини ички тартибда кўриб чиқади ва тегишли чора кўради.

Киритилди: 16:01 19.09.2024. Ўқилди: 758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!