Англиялик собиқ ярим ҳимоячи Дэвид Бекхэм ўзининг икки собиқ клуби — Мадриднинг «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» жамоаларини ўзаро солиштирди.
Машҳур инглиз футболчиси фаолиятининг биринчи ярмида «қизил иблислар» сафида тўп сурган, шундан сўнг «қаймоқранглилар» сафига бориб қўшилган эди.
«Реал» — бу маҳлуқ-клуб бўлиб, у ерда сен дарҳол ўзингга нисбатан бўлаётган кучли босимни ҳис қиласан. «Реал» билан шартнома имзолашдаги туйғуларни бошқа клубларга ўтганимдаги ҳиссиётлар билан асло солиштириб бўлмайди. Шубҳасиз, мен Манчестерда улғайганим сабабли, «Юнайтед» мен учун дунёнинг энг йирик клубларидан бири, балки энг буюги бўлиб қолаверади. Лекин мен буни «Манчестер Юнайтед» мухлиси сифатида айтяпман. «Реал»да эса ҳамма нарса бошқача сезилади — стадионга қадам қўйишинг билан ақл бовар қилмас ҳиссиётларни туясан. Менга бу босим ёқарди», — дея собиқ футболчининг сўзларини келтиради Madrid Xtra.
Дэвид Бекхэм Мадрид гранди шарафини тўрт йил давомида — 2003 йилдан 2007 йилгача ҳимоя қилган.