Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Deutsche Bank бош офисларида Абрамович компанияларига алоқадор пул ювиш иши бўйича тинтувлар ўтказилди

Deutsche Bank бош офисларида Абрамович компанияларига алоқадор пул ювиш иши бўйича тинтувлар ўтказилди

Бу ҳақда Spiegel хабар берди.

28 январ куни Германияда Deutsche Bankнинг Франкфурт-Майндаги бош қароргоҳи ва Берлиндаги офисида пул ювиш гумони билан тинтувлар ўтказилди. Рейдлар Германия прокуратураси топшириғига биноан Федерал жиноят қидирув бошқармасининг қарийб 30 нафар ходими томонидан амалга оширилди.

Франкфурт-Майн прокуратураси банкнинг айрим раҳбарлари ва ходимларига нисбатан пул ювиш бўйича тергов олиб борилаётганини маълум қилди. Терговчиларга кўра, кредит муассасаси аввалроқ пул ювишда фойдаланилган бўлиши мумкинлиги гумон қилинаётган хорижий компаниялар билан алоқаларни сақлаб келган.

Spiegel нашрининг ёзишича, тинтувлар терговчилар россиялик олигарх Роман Абрамовичга алоқадор деб ҳисоблаётган фирмалар билан боғлиқ.

Абрамовичнинг адвокати эса мижозига ушбу иш бўйича Германия идоралари томонидан олиб борилаётган терговлар ҳақида ҳеч нарса маълум эмаслигини билдирди. Унинг таъкидлашича, Абрамович доимо амалдаги миллий ва халқаро қонунлар ҳамда меъёрларга мувофиқ ҳаракат қилиб келган.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!