Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ДеСантис 24 соатда 8,2 миллион доллар йиғди

ДеСантис 24 соатда 8,2 миллион доллар йиғди

Флорида губернатори Рон ДеСантис 2024-йилги президентлик сайловлари учун ўз номзодини эълон қилганидан кейин дастлабки 24 соат ичида 8,2 миллион доллар йиғди, деб ёзади The New York Times номзоднинг сайловолди штабига таяниб.

Газетанинг қайд этишича, ДеСантис ўзининг Twitter кампанияси бошланганини эълон қилишда дуч келган техник носозликлар донорларнинг иштиёқини сусайтирмаганга ўхшайди. Унинг штаб-квартирасига кўра, бор-йўғи бир соат ичида бир миллион доллар йиғилган.

Амалдаги президент Жо Байден 2019-йилда номзод сифатидаги илк 24 соат ичида атиги 6,3 миллион доллар йиғган эди.

Киритилди: 09:29 26.05.2023. Ўқилди: 1278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!