Олий Мажлис Қонунчилик палатаси учун 4 та Lacetti-2 русумидаги автомобил сотиб олинади. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан маълумот берилган.
Хабар қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Вазирлар Маҳкамаси хўжалик фаолияти бошқамаси Автохўжалиги учун 4 та Lacetti-2 автомобилини қўшимча тарзда ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган. Автомобиллар Қонунчилик палатасига бириктирилган.
Молия вазирлиги томонидан аниқлик киритилишича, янги хизмат машиналарини сотиб олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан 430 миллион сўм ажратилади.