Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Денов туманида 678 нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди

Денов туманида 678 нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди

Жорий йилнинг август ойида «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раисининг ташаббуси билан Денов тумани Ёшлик маҳалласи Оламжаҳон қишлоғи аҳолиси учун диаметри 76 мм бўлган 19,4 км ичимлик сув қувурлари етказиб берилди. Бу ташаббус туфайли қишлоқнинг 678 нафар аҳолиси, 103 та хонадон, шунингдек, 1 та мактаб ва 1 та қишлоқ врачлик пункти илк бор тоза ичимлик сувига эга бўлди.

Аввал қишлоқ аҳолиси сувни 7-12 км узоқликдан махсус техника ёрдамида олиб келарди. Олиб келинган бир машина (3,5 м³) сувнинг нархи 300-350 минг сўмни ташкил этарди.

Мавжуд табиий булоқдан сув олиш учун 2 та каптаж қурилиб, қувурлар ўрнатилди. Денов туман сув таъминот бўлими мутахассислари ва қишлоқ аҳолисидан кўнгилли вакиллар иштирокида қурилиш ишлари якунланди. Барча ишларда жами 100 нафар ходим қатнашди.

Натижада қишлоқ аҳолиси илк бор тоза ичимлик сувига эришди.

Киритилди: Бугун 14:24. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!