АҚШ ҳукумати маълумотларига кўра, дунё океани юзасининг ҳарорати сунъий йўлдош орқали кузатувлар бошланганидан бери рекорд даражага етди –21,1 С даража - деб хабар беради The Guardian нашри.
Янги Жанубий Уэльс университети иқлимшуноси профессор Метью Энгланднинг фикрига кўра “Денгиз юзасидаги рекорд ҳарорат глобал исишнинг муҳим сигналидир, бу иқлим тизимига инсоният аралашувининг кескинлашганининг яққол исботи”.
Қазиб олинадиган ёқилғининг ёниши ва ўрмонларнинг кесилиши натижасида атмосферага ташланаётган иссиқхона газлар сабаб ҳосил бўлаётган иссиқликнинг 90% дан ортиғи дунё океан томонидан ютилади. Океаннинг чуқур қатламлари ҳам исиб, экстремал об-ҳаво ҳодисалар хавфини оширмоқда.