Бугун 26 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Дембеле Мессидан нимани ўрганганини айтди

Дембеле Мессидан нимани ўрганганини айтди

«Олтин тўп» соҳиби, «ПСЖ» ва Франция терма жамоаси футболчиси Усман Дембеле «Барселона»да Лионель Месси билан бирга ўйнаган даврини эслади.

«18-20 ёшларимда мухлисларни ҳайратда қолдириш учун имкон қадар чиройли ўйнашга ҳаракат қилардим. Кейинчалик эса самарадорлик муҳимроқ эканини тушундим.

«Барселона»да дунёнинг энг яхши футболчилари билан бирга ўйнадим. Улар орасида Лео Месси ҳам бор эди. У ҳамма ишни жуда самарали бажарарди. Мен ундан жуда кўп нарса ўргандим», — деди Дембеле BBC Sport’нинг YouTube каналида.

Дембеле «Барселона» сафида 2017 йилдан 2023 йилгача ўйнаган. Шундан сўнг у «ПСЖ»га ўтган.

Киритилди: 14:41 24.09.2026. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!