Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Делси Родригес Вашингтонга бормоқчи

Делси Родригес Вашингтонга бормоқчи

Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес 13 январда Вашингтонга боришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда — ABC Internacional.

Маълумотларга кўра, Родригес келаси сешанба куни Вашингтонга сафар ва Оқ уйга ташриф учун рухсат сўраган.

Мазкур сўров дастлабки кўриб чиқиш босқичида бўлиб, АҚШ Молия вазирлиги томонидан жорий этилган санкциялардан вақтинча озод этишни талаб қилади.

Шу билан бирга, Венесуэла ҳукумати АҚШ Давлат департаменти ходимлари Каракасга етиб келганини тасдиқлади.

Баёнотда айтилишича, тез орада Венесуэла дипломатларидан иборат делегация Қўшма Штатларга юборилади.

Киритилди: 00:50 10.01.2026. Ўқилди: 1482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!