Бугун Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз Ливанга қарши майдонга тушди. Мазкур беллашувда ҳисоб очилмади. Томонлар қанча уринишмасин, гол ура олишмади.
Аксига олиб Даврон Ҳошимов рақибга нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди. Хўш, Давроннинг қўполлиги карточкага арзирмиди? Ҳакам уни аяши керакмиди еки? Бунга ўзингиз баҳо беринг.