Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Давлатобод тумани ҳокими ўринбосари 28 ёшида вафот этди

A A A
Давлатобод тумани ҳокими ўринбосари 28 ёшида вафот этди

Наманган шаҳри Давлатобод тумани ҳокимнинг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Абдурасул Қаюмов вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, у нафас етишмовчилиги сабабли Республика кўп тармоқли шошилинч тиббий ёрдам маркази Наманган филиалида вафот этган.

Маълумот учун, Абдурасул Қаюмов 1995 йил Наманган шаҳрида туғилган. 2018 йил Малайзиянинг LimKokWing ижодий технология университети (кундузги) тамомлаган.

2022 йилнинг 16 августида Давлатобод туман ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Бунгача ҳокимликда инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келган.

Киритилди: 13:08 27.02.2023. Ўқилди: 2322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!