Бугун 29 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Давлатимиз раҳбари халқимизни байрам билан самимий табриклади

Давлатимиз раҳбари халқимизни байрам билан самимий табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзламоқда.

Келгусида илм-фан, таълим ва маданият маркази бўладиган ушбу ҳудудда куни кеча Янги Ўзбекистон университети, Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳамда Ўзбекистон миллий кутубхонасининг муҳташам бинолари ишга туширилди.

Тантана иштирокчилари ҳузурида очиладиган фаввора дунёдаги энг баланд мусиқали фаввора сифатида «Гиннесснинг рекордлар китоби»дан жой олгани байрам кайфиятига янада баланд руҳ бағишлаши қайд этилди.

Бир неча юз йиллик орзулар рўёбга чиқаётган ушбу бетакрор маконда бутун халқимиз билан ҳали яна кўплаб қувончли ва тарихий воқеаларга гувоҳ бўламиз.

Аминманки, Янги Тошкент пойтахтимизнинг кўркига кўрк қўшиб, биз барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг куч-қудратини намоён этадиган чинакам тараққиёт марказига айланади, – деди Президентимиз.

Киритилди: 19:00 28.08.2026. Ўқилди: 561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!