Давлат харидларида
Рақобат қўмитаси ўрганишлари давомида давлат харидлари соҳасида 7,2 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги тендер ва танловларда қонунбузилишлар аниқланди.
📌 Энг йирик ҳолатлар:
➖ Фарғона вилояти — 2,5 млрд сўмдан ортиқ;
➖ Сурхондарё вилояти — қатор таълим муассасалари билан боғлиқ ҳолатлар;
➖ Сирдарё вилояти — 1 млрд сўмлик харидлар.
Шунингдек, Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Андижон вилоятларидаги давлат харидлари ҳам текширувга тушган.
⚖️ Қонунбузилишлар бўйича ишлар қўзғатилиб, айрим ташкилотларга жарималар қўлланди ҳамда материаллар тегишли идораларга юборилди.