Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Давлат тилини билмайдиганларнинг маошини қисқартириш таклиф қилинди

Давлат тилини билмайдиганларнинг маошини қисқартириш таклиф қилинди

Яқинда ижтимоий тармоқларда маҳаллий журналист ва телебошловчи Анна Данченконинг мамлакатда қозоқ тилининг мавқеини кўтаришга қаратилган таклифлари юзасидан катта тортишувлар бошланди.

Унинг таклифи – қозоқ тилини билмайдиган фуқароларнинг иш ҳақини 30 фоизга камайтириш. Табиийки, бундан кейин рус тилининг мавқеи пасаяди.

"Бу мақом жуда катта миқдордаги қарама-қаршиликларни келтириб чиқаради. Масалан, мен қозоқ тилини билмаган одам бўлганимда, тирикчилик ғамида уни ўрганишни бошлаган бўлар эдим. Агар қонун бўйича мен тилни билишга мажбур бўлсам, ўрганишим керак эди. Масалан, қозоқ тилини билмайдиганларнинг иш ҳақини 30 фоизга қисқартириш мумкин. Бундай қаттиқ шароит ва қонунлар остида дангасалар ўрганишни бошлайди", деб ёзган у.

Данченко хонимнинг сўзларига кўра, одамлар дангаса бўлганлиги сабабли, ҳеч ким улар "мажбурламагунча" тилни ўрганмайди. Шу билан бирга, шуни таъкидлаш керакки, телебошловчининг ўзи қозоқ тилини мукаммал билади ва шунинг учун бундай таклиф билан у табиий равишда ўз иш ҳақининг кесилишига дуч келмайди.

Унинг фикри ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилинди. Кимдир Данченкони бутунлай қўллаб-қувватлади, кимдир эса одатдагидек бундай чоралар одамларни ўз хоҳишларига қарши давлат тилини ўрганишга мажбур қилади ва бундан яхши нарса бўлмайди деб даъво қилиб, танқид қилган.

Киритилди: 17:41 08.10.2020. Ўқилди: 2559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!