Бу ҳақда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг 10-мақсадида (Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш) келтирилган.
Дастурнинг 37-бандида давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича талабларни қайта кўриб чиқиш ва уларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш вазифаси белгилган.
▶️ Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг июль ойига қадар қуйидагилар амалга оширилади:
➖ Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти стандартлари асосида такомиллаштириш.
➖ Давлат фуқаролик хизматида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид самарали механизмларни ишлаб чиқиш.
➖ Давлат фуқаролик хизматида меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқбузарликлар учун таъсирчан чораларни белгилаш.
➖ Мослашувчан иш режими ва фаолиятни масофавий ташкил этиш механизмларини белгилайдиган тартиб ишлаб чиқиш.
➖ Давлат фуқаролик хизматида меҳнатни муҳофаза қилишда мониторинг фаолиятини жорий этиш.
➖ Мониторинг фаолиятида давлат органлари, хусусан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ваколатлари ҳамда функцияларининг аниқ чегарасини белгилаш.
✅ Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун масъул ижрочилар этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги белгиланган.