Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилади

A A A
Давлат мулкини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Ҳукуматнинг ушбу қарори билан Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда давлат мулкини ижарага бериш қоидалари;

давлат мулкига ижара тўлови миқдорини белгилаш тартиби;

ижара шартномасини тузиш ва ижара тўловлари ҳисоб-китоби тартиби;

балансда сақловчининг ижара муносабатларидаги иштироки ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ижарага берилаётган давлат мулклари ҳисобини юритиш тартиби белгилаб берилган.

2024 йил 1 мартдан бошлаб давлат мулкини ижарага бериш шартномалари бўйича ижара тўловларини ундириш ва уларнинг тақсимоти “E-ijara” электрон тизими орқали амалга оширилиши йўлга қўйилади.

Бюджетдан молиялаштириладиган давлат муассасалари ва уларнинг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари давлат мулки бўлган бинолар ва иншоотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган давлат кучмас мулкини ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан Давактив агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали бепул ўтказилади.

Давактив агентлиги Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлик учун балансда сақловчиларнинг мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади

Мазкур қарор Давлат мулкини ижарага бериш тизимини янада такомиллаштириш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш имконини яратади.

Киритилди: 10:58 18.12.2023. Ўқилди: 1248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!