Россиядан судланган барча муҳожирларни чиқариб юбориш ташаббуси Давлат Думасига киритилади.
Бу ҳақда Давлат думасининг Давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси раисининг ўринбосари Авксентиева ўзининг ТГ каналида маълум қилди.
«Менинг фикримча, судланган барча муҳожирлар, шу жумладан, судланганлиги олиб ташланганлар ҳам яшаш рухсатномаларидан маҳрум қилинмасдан чиқариб юборилиши керак», деди у.
Авксентиеванинг тушунтиришича, Россиянинг амалдаги қонунчилиги хорижликларга судланганлик муддати тугагандан кейин Россияга киришга рухсат беради.
23 август куни Волгоград вилоятидаги 19-сонли ахлоқ тузатиш колониясида маҳкумлар тартибсизлик уюштиришди. Интизомий комиссия йиғилишида улар ходимларни гаровга олишди. Тахминларга кўра, бунда Ўзбекистон ва Тожикистон ватандошлари иштирок этган. Натижада 4 нафар колония ходими ҳалок бўлган, барча 4 маҳкум зарарсизлантирилган.