Давлат божхона қўмитаси Раиси, божхона хизмати генерал-майори Акмалхўжа Мавлонов хизмат вақтида ҳалок бўлган қаҳрамон божхоначилар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу хақда Қўмита матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълумки, 9 май – Хотира қадрлаш куни муносабати билан давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳам хотирлаш тадбирлар республика бўйлаб кенг миқёсда ўтказилмоқда.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидаги мураккаб вазиятларда мамлакатимизнинг осойишталиги ва иқтисодий хавфсизлиги йўлида жон фидо қилган божхоначилар хотирланмоқда.
Жумладан, улар шарафига Давлат божхона қўмитасидаги мўъжаз хиёбонга хотира ёдгорлиги ўрнатилган бўлиб, бугун ушбу монумент пойига Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти ва марказий аппарати жамоаси оркестр садолари остида гулчамбар қўйиб, марҳум ҳамкасблари хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.