Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Дарахтлар, ҳайвонлар ва ажойиб табиат уйғунлиги — Туркиянинг биринчи миллий боғи ҳақида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

A A A
Дарахтлар, ҳайвонлар ва ажойиб табиат уйғунлиги — Туркиянинг биринчи миллий боғи ҳақида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Маҳаллий аҳоли томонидан “ Çamlık” деб аталган ҳудуд Йозгат Çamlık миллий боғи ва Фотиҳ табиат боғидан иборат. Чамлик Йозгатлидан ва Йозгат ташқарисидан келган меҳмонларнинг севимли жойидир.

Дарахтлар, ҳайвонлар ва ажойиб табиат уйғунлиги — Туркиянинг биринчи миллий боғи ҳақида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йозгат Çamlık миллий боғи 1958 йилда Туркиянинг биринчи миллий боғи деб эълон қилинган. Aнадолу қора қарағайи 266,9 гектар майдонга эга миллий боғнинг асосий ресурс қийматини ташкил қилади. Йозгат Çamlık миллий боғидаги ўсимлик турлари 43 оила ва 144 авлодда тўпланган. Бундан ташқари, Миллий боғда табиий равишда топилган ҳайвон турлари: олтин бургут, қизил калхат, арихўр, робин, қарға, чумчуқ, бўри, чўчқа, қуён, тулки, сувсар кабиларни кўриш мумкин.

Дарахтлар, ҳайвонлар ва ажойиб табиат уйғунлиги — Туркиянинг биринчи миллий боғи ҳақида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Боғ 5 асрлик табиий дарахтлари, маҳаллий аҳоли томонидан йиллар давомида фойдаланилган қор қудуқларининг маданий манбалари, илмий тадқиқот имкониятларини мужассамлаштирган. Йозгат Çamlık миллий боғида мутлақ ҳимоя зонасида тахминан 455 ёшда эканлиги аниқланган ва узоқ йиллик тарихга гувоҳ бўлган қора қарағай дарахти мавжуд.

Дарахтлар, ҳайвонлар ва ажойиб табиат уйғунлиги — Туркиянинг биринчи миллий боғи ҳақида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Миллий боғ қуйидаги бино-иншоотлардан иборат:

– маъмурий ташриф буюрувчилар учун маълумот маркази

– табиат таълим маркази

– меҳмонхона

– футбол майдони

– масжидлар

– ресторан

– кафетерия

– кузатув майдончалари

– болалар ўйин гуруҳлари

– фавворалар

– буфет

– спорт майдончалари

– кундалик фойдаланиш жойлари

– пиёдалар йўлаклари

– велосипед йўллари

– тоғ велосипед йўли

– қор қудуқлари.

– автотураргоҳлар

Дарахтлар, ҳайвонлар ва ажойиб табиат уйғунлиги — Туркиянинг биринчи миллий боғи ҳақида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Табиат таълим маркази 7 ёшдан 77 ёшгача бўлган туристларнинг табиат билан танишиши, табиат билан уйғунлашиши ва сайр қилиши мумкин бўлган муҳитда қурилган. Кутубхона, гербарий, мумиялаш, кўргазма зали ва 54 ўринли анжуманлар зали билан ташриф буюрувчиларга хизмат қилади. Ўрмон ва сув экотизими ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлган Табиат таълими марказида таништирилади.

Дарахтлар, ҳайвонлар ва ажойиб табиат уйғунлиги — Туркиянинг биринчи миллий боғи ҳақида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йозгат Фотиҳ табиат боғи

2013 йилда 242 гектар майдон табиат боғи деб эълон қилинди. Фотиҳ табиат боғи Йозгат Çamlık миллий боғига туташган бўлиб, унинг экологик чегараларида 3 та амфибия, 8 та судралувчи, 46 та қуш ва 11 та сутэмизувчи, 30 та уруғли ўсимликлар оиласига тегишли 64 та туркум ва жами 71 та турли ўсимлик таксонлари мавжуд. Йозгат Фотиҳ табиат боғи водий, ўрмон ва кўл ландшафтлари билан ташриф буюрувчилар учун гўзаллик ва дам олиш имкониятларини тақдим этади.

Дарахтлар, ҳайвонлар ва ажойиб табиат уйғунлиги — Туркиянинг биринчи миллий боғи ҳақида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Киритилди: 13:02 17.07.2023. Ўқилди: 4085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!