Жиноят ишлари бўйича суд ҳукмига кўра, Зарбдор туманида яшовчи фуқаро А.Т. томонидан дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш орқали атроф-муҳитга катта миқдорда зарар етказилган эди.
Суд уни Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топиб, 435 миллион сўм миқдорида жиноий жарима жазосини тайинлади.
Мазкур жаримани ундириш бўйича ижро ҳужжати эса МИБнинг Зарбдор тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро жараёнида қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли идораларга юборилган сўровлар натижасида, унга тегишли юк автомобили мавжудлиги маълум бўлган. Бироқ, ижро ҳаракатлари пайтида мазкур автотранспорт воситаси қарздор томонидан яшириб қўйилгани аниқланган.
Қидирув чоралари давомида олинган тезкор маълумотларга кўра, автомашина Зафаробод туманидаги танишининг омборхонасида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари орасида яширилган ҳолда топилди.
Ҳозирда автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.