Кема Россия эсминеци ва "Воевода" патрул катери ҳамроҳлигида ҳаракатланмоқда, деб хабар берди DR нашри MarineTraffic сервиси маълумотларига таяниб.
"Агентство"нинг аниқлик киритишича, яхтанинг бориш манзили сифатида Истанбул кўрсатилган.
Яхта 2022 йил август охиридан бери радарлар кўринишидан ташқарида эди. Россия ва Украина ўртасидаги йирик уруш бошланганидан кейин, кемада денгиз кемаларини автоматик идентификация қилиш тизими датчиги ўчириб қўйилганди.
82 метрли "Грейсфул" Россия президенти фойдаланадиган (140 метрли 'Шахерезада"дан кейинги) иккинчи энг йирик яхта ҳисобланади. Яхтанинг қиймати турли баҳолашларга кўра 100-120 миллион долларни ташкил этади.