Дания монархи Фредерик X нинг 19 ёшли қизи малика Изабелла ҳарбий хизматга кетди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
У Зеландия оролидаги Слагелсе шаҳри яқинида жойлашган Гвардия гусар полкида 11 ой давомида хизмат қилади. Изабелла ушбу бўлинманинг ҳарбий хизматчилари учун бериладиган тахминан 9 минг Дания кронаси (1,38 минг АҚШ доллари) миқдоридаги маошни олмасликка қарор қилган.
Хизматнинг дастлабки беш ойи асосий ҳарбий тайёргарликни, қолган олти ойи эса штат мажбуриятларини бажаришни ўз ичига олади. Унинг акаси, валиаҳд шаҳзода Кристиан ҳам худди шу полкда хизмат қилиш пайтида армия маошидан воз кечганди.